Маруфжон Усмонов Худоёрхон Ўрдасида “Саноат кооперациялари ва инвестиция жозибадорлиги” мавзусида хорижий сармоядорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда иштирок этиб, Қўқон шаҳрининг бой маданияти ва тарихи, шаҳримизнинг қулай географик жойлашуви, транспорт инфратузилмаси, иқтисодий ва инвестицион салоҳияти хусусида маълумот берди.
«Фарғона водийсининг марказида жойлашган Қўқон шаҳри ишлаб чиқариш, кооперация, хизматлар ва технологиялар соҳасида сармоя киритиш учун жуда қулай, барқарор ва истиқболли ҳудуд»,
деди Қўқон шаҳар ҳокими хорижий сармоядорлар билан мулоқот чоғида.