Chor. Apr 24th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокими веломарафонда маррага биринчи бўлиб етиб келди

Қўқон университетида бўлиб ўтаётган “TechnoWays“ технологик ривожланиш марафони доирасида ўтказилган велопойгада 200 га яқин иштирокчилар қаторида Қўқон шаҳар ҳокими, университет ректори ва сектор раҳбарлари ҳам 8500 метрлик масофани босиб ўтдилар.

 

Қўқон шаҳрининг марказий кўчаларини кезиб ўтган велосипедлар колоннаси, иштирокчиларни олқишлаб турган турли ёшдаги аҳолини ҳам ўзига жалб этди.

 

Соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш билан бир қаторда, веломарафон “TechnoWays“ иштирокчиларини Қўқон шаҳри билан яқиндан таништириш, ўзаро биродарлик ришталарини боғлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилди.

 

Велопойга муҳлислари олқишлари остида финиш чизиғини биринчи бўлиб, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кесиб ўтди. Шаҳар ҳокими барча иштирокчиларга фаоллик учун миннатдорчилик изҳор этиб, эсдалик учун биргаликда суръатга тушди.