Chor. Sen 27th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мактабларда дарсларга сурункали қатнамаётган ўқувчилар, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этган ёшлар билан учрашиб, муаммо ва масалаларини ўрганди.

Хусусан, дарс вақтида тирикчилик билан шуғулланаётган ўқувчиларни мактабга қайтариш чоралари кўрилди. Вояга етмаганларни меҳнатга жалб этаётганлар жавобгарликка тортилди.

Шу билан бир қаторда, мактабни битириб, ишсиз юрган ёшларни бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилди.

Транспорт воситасини таъмирлаш учун моддий ёрдам, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун кредит ажратилишида ёрдам сўраб мурожаат қилган ёшларнинг масалалари жойида ижобий ҳал этилди.