Chor. May 22nd, 2024

Айни пайтда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий Кенгаш давлатлари туризм вазирларининг 8-учрашуви ва “Туркистон Туркий Кенгаш давлатларининг туризм пойтахти” мавзусида ўтказилаётган халқаро форумда иштирок этаётган Маруфжон Усмонов оммавий ахборот воситалари билан доимий мулоқотда бўлиб, Қўқон шаҳрида туризмни ривожлантириш, шаҳримиз Туркий Кенгаш мамлакатлари туризм пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан барча соҳаларда эришилган натижалар, Қўқон шаҳрининг туризм салоҳияти хусусида маълумот бермоқда.