Давлатимиз раҳбари раислигида кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олишлари кераклиги кўрсатиб ўтилган эди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ижтимоий тармоқларда ва аҳолидан тўғридан-тўғри келиб тушаётган мурожаатлар асосида фуқароларнинг коммунал муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрмоқда. Маҳаллалардаги кўп болали, эҳтиёжманд, ёлғиз кексалардан хабар олиниб, ижтимоий муаммолари ҳал этилмоқда.