Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмоновнинг қабулида I – гуруҳ ногирони Суфиева Хуршидахон Тошкент шаҳрида даволаниш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Маруфжон Усмонов фуқаронинг мурожаатини қаноатлантириб, қушимча муаммо ва масалалар, Хуршидахоннинг қизиқишлари, бўш вақтини қандай ўтказиши билан қизиқди. Мутасаддиларга Хуршидахонга ноутбук етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берилди.
Президент Халқ қабулхонаси, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида ўтакзилган қабулда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди.