Pay. Okt 5th, 2023

Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига асосан Маруфжон Усмонов, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари Иккинчи жахон уруши қатнашчиси Усмонжон Раҳимовнинг хонадонида бўлиб, Президент совғаларини етказдилар.

Қўқон шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг Усмонжон Раҳимовга 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан йўллаган шахсий табригини ўқиб эшиттириб, эсдалик совағалари ҳамда 18 миллион сўм пул мукофотини топширди.

Усмонжон Раҳимов эътибор учун Президентимизга ўзининг самимий миннатдорчилигини изҳор этиб, тинч ва мусаффо осмон, дориломон кунларга шукроналик билан дуолар қилди.