Президентимизнинг «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига асосан Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Ахмедов, ҳарбийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари Иккинчи жахон уруши қатнашчиси Усмонжон Раҳимовнинг хонадонида бўлиб, Президент совғаларини етказдилар.
Усмонжон Раҳимовга давлатимиз раҳбарининг Янги йил байрами муносабати билан йўллаган шахсий табриги ўқиб эшиттирилиб, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди.
Усмонжон Раҳимов эътибор учун самимий миннатдорчилигини изҳор этиб, юртимизга тинчлик-омонлик, Юртбошимизга сиҳат-саломатлик тилаб, дориломон кунларга шукроналик билан дуолар қилди.