Бу сафарги қабулда ҳам фуқароларга катта экранда тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга оид мотивацион видеолар намойиш этилди.
Маруфжон Усмонов мутасадди раҳбарлар, маҳаллалар масъуллари иштирокида фуқаролар мурожаатларини самарали ҳал этиш чораларини кўрди.
Қабулда эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш билан бир қаторда даромад топишга ундаш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шаҳар ҳокими тадбиркорлик субъектларининг ҳам мурожаатларини ўрганиб, масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.