Yak. Sen 24th, 2023

Маруфжон Усмонов Туркистон кўчасидаги кўпқаватли уйларда яшайдиган бир гуруҳ фуқароларнинг хонадонларида электр таъминотини тиклаш, уйлар ҳудудини ободонлаштириш бўйича қилган мурожаатини кўриб чиқди.

Мутасаддиларга электр таъминотидаги носозликни тезлик билан тиклаш, альтернатив электр энергияси трансформаторларидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Маҳалла ҳудудини ободонлаштиришга бошқарув компанияси масъул этиб белгиланади.

Қабулда шунингдек бошқа бир қатор фуқароларнинг коммунал идоралардан бўлган қарздорликларини бартараф этиш учун моддий ёрдам кўрсатиш, маҳаллаларда ўрнатилган газ тортиш мосламаларини олиб ташлаш бўйича мурожаатлари ҳам кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.