Маруфжон Усмонов мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъул раҳбарлар иштирокида фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрмоқда.
Қабулда моддий ёрдам, уй-жой учун ижара тўловлари, фуқароларнинг саломатлигини тиклаш бўйича мурожаатлар кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Қолган мурожаатлардаги масалалар бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, ижроси Қўқон шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.
Эҳтиёжманд аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, ҳунармандчилик, касаначилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш фуқаролар қабулидаги энг асосий вазифалардан бири бўлмоқда.