Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш мақсадида 1-сектор раҳбари, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан ўтказилган қабулда мутасадди идора-ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Қабулда фуқаролардан келиб тушган 30 та мурожаатдан 17 таси қабулда ҳал этилди, 8 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 5 тасининг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди идоралар вакиллари бириктирилди.