Бахмалбоп кўчаси, 57-хонадонда яшовчи Ҳасанжон Солиевнинг оиласи ижтимоий руйхатга киритилиб, хонадони ҳомийлар ҳисобидан қайта қуриб берилмоқда.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаронинг ҳолидан хабар олиб, қурилиш ишларида иштирок этди.
Жами 2021 йилнинг биринчи чораги давомида Қўқон шаҳрида 22 нафар эҳтиёжманд фуқароларнинг уйлари қайта қуриб берилди. Бугунги кунда яна 30 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг хонадонида қурилиш ишлари кетмоқда.