Маруфжон Усмонов оилавий ётоқхонада истиқомат қиладиган фуқароларнинг моддий ёрдам кўрсатиш борасидаги мурожаатини кўриб чиқиб, мутасаддиларга масалани ижобий ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қўқон шаҳар ҳокими расмий қабуллари билан бир қаторда, ижтимоий объектларга ва маҳаллаларга амалга ошираётган ташрифлари давомида аҳоли билан мулоқот қилиб, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этмоқда.