Аввал хабар берганимиздак, айни пайтда Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида мутасаддилар Чирчиқ шаҳрида ҳудудий иссиқлик тизимларини ташкил этиш тажрибасини ўрганмоқдалар.
Ҳусусан, “Lyuks elegant servis” корхонасида Маруфжон Усмонов ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишиб, корхона раҳбари билан суҳбатда бўлди. Мулоқот чоғида Қўқон шаҳридаги корхонларда, ҳамкорлик асосида, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби кўплаб масалалар муҳокама этилди.