Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов 19-давлат мактабгача таълим ташкилотида ўтказилган шаҳмат турнирида иштирок этдилар. Сектор раҳбарлари ва болалар ўртасида ўтказилган шахмат партияларида хоким ва прокурор жажжи гроссмейстерлар билан жанговар дуранг натижаларга эришдилар.
Сектор раҳбарлари болалар боғчасида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ташкил этилган Бешта муҳим ташаббус тўгараклари кўргазмаси билан ҳам танишдилар. Маруфжон Усмонов, айниқса ҳунармандчилик тўгарагига катта қизиқиш билдириб, болалар билан бирга лойдан ўйинчоқ ясади.
Болаларни соғлом турмуш тарзи, соғлом овқатланишга ўргатиш мақсадида ташкил этилган тарғибот стендини кўздан кечирган сектор раҳбарлари, шу ердаги фитобарда тайёрланган шифобахш дамламадан татиб кўрдилар.