Қўқон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, Халқ таълими бўлими ва Амирий кутубхонаси томонидан мактаб кутубхоналарига 200 мингта электрон адабиётлар совға қилинди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирокида совғаларни ўз эгаларига топширди.