Маруфжон Усмонов корхонада ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт салоҳиятини ошириш, муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Айни пайтда 700 ҳилдан зиёд маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётган корхонада 110 нафар аёл-қизлар доимий иш билан таъминланган.
2020 йилда кредит маблағлари кўмагида ташкил этилган корхона маҳсулотлари бугунги кунга келиб, ички бозор ва қўшни мамлакатларда ҳаридоргир бўлиб келмоқда.
Маруфжон Усмонов корхонани ривожлантириш истиқболлари билан қизиқиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.