Маруфжон Усмонов, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Қўқон шаҳар спорт бўлими, Қўқон давлат педагогика институти фанлар кафедралари мутасаддилари ва фахрий педагоглар иштирокида мактаб ўқувчилари ва педагоглар билан мулоқот қилди.
Мулоқот чоғида ёшларнинг билим салоҳиятлари, ўқитувчиларнинг дарсларга тайёргарлигига баҳо берилиб, мавжуд муаммо ва масалалар ўрганилди.
Қўқон шаҳар ҳокими ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатда бўлиб, мактаб давоматини таъминлаш, ёшларни билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш ва таълим-тарбия масалаларига эътибор қаратди.
Ташриф сўнггида Қўқон шаҳар ҳокими фахрий устозлар ва ёшлар ҳамроҳлигида мактаб ҳудудига дарахт экиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссасини қўшди.