Қўқон механика заводи комбайнлар учун эхтиёт қисмлари ишлаб чиқаради

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-01 | 03:20h
update
2024-05-01 | 03:20h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон Механика заводида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шаҳар ҳокими импорт ўрнини босувчи қишлоқ хўжалиги машинасозлиги учун янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини жадаллаштириш, янги ишлаб чиқариш цехлари қурилишини якунлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Қўқон Механика заводида “Узагромашсервис” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилаётган “Кейс” каби комбайнлар учун эхтиёт қисмлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Advertisement

 

Бугунга қадар 50 та намунавий деталлар тайёрланган, 80 деталь бўйича лойҳалаш ишлари якунланган, ҳамкорлик битими асосида жами 150 дан ортиқ деталлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Биринчи маҳсулотлар шу йилнинг май ойига қадар ишлаб чиқарила бошлайди.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
01.05.2024 - 03:20:44
Privacy-Data & cookie usage: