Dush. Sen 25th, 2023
Farg'ona viloyati hokimi Xayrullo Bozorov

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида (https://lex.uz/docs/3311182)”ги Қарорига асосан қуриб фойдаланишга топширилган 400 ўринли бинонинг тантанали очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайруло Бозоров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмалжон Нуриддинов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Тантанали тадбирда қурилиш ишларини сифатли қилиб бажарган “Замон билдинг” МЧЖ раҳбарига Фарғона вилояти ҳокимининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Мутасаддилар янги бинода ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ёшларнинг иқтидорларини ривожлантириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.