37-«Галабоққоллик» маҳалласида ўтказилган қабулда Президент Халқ қабулхонаси, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этдилар.
Маруфжон Усмонов фуқароларнинг коммунал идоралардан бўлган қарздорликни бартараф этиш, уй-жой шароитини яхшилаш, соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кўрсатиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш учун бино ёки ер майдони ажратиш каби мурожаатларини кўриб чиқиб, жойида ҳал этиш чораларини кўрди.
Ижроси маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддларга кўрсатмалар берилиб, ижроси шаҳар ҳокимининг назоратига олинди. Ер майдонлари, кадастр масалалари билан боғлиқ мурожаатлар жойида бориб, ўрганиладиган бўлди.