Айни пайтда Қўқон кўз касалликлари шифхонасида хитойлик юқори даражадаги мутахассислар ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар дардига малҳам бўлмоқдалар.
Президент Шавкат Мирзиёев ва ХХР раиси Си Цзинпин ўртасидаги дўстона муносабатлар туфайли турли соҳаларда ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқаларининг амалдаги ифодаси бўлган меҳр-мурувват акцияси доирасида Қўқон шаҳридаги эҳтиёжманд беморларга малакали мутахассислар томонидан юқори технологик тиббий хизматлар бепул кўрсатилмоқда.
Маруфжон Усмонов операцияларга тайёргарлик кўраётган беморлар ва хитойлик шифокорлар билан суҳбатда бўлиб, акция доирасидаги амалиётлар учун барча зарур шарт шароитлар яратилганини назоратдан ўтказиб, мавжуд муаммолар билан қизиқди.