Қўқондаги Президент Халқ қабулхонасида ўтказилган қабулда Маруфжон Усмонов Хурриятхон Мамадалиеванинг таълим кредитини тўлашда моддий ёрдам кўрсатиш борасидаги мурожаатини кўриб чиқиб, мутасаддиларга фуқарони ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритиш бўйича кўрсатмалар берди.
Маҳалла тизими мутасаддилари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида аҳоли мурожаатларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Шаҳар ҳокими мутасаддиларга мурожаатлардаги масалалар бўйича топшириқлар бериб, ижросини ўз назоратига олди.