“Қўқон давлат музей-қўриқхонаси тўплами” китобининг тақдимоти ўтказилди

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-02 | 19:27h
update
2024-05-02 | 19:27h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш борасидаги ташаббуслари ижроси доирасида амалга оширилаётган “Ўзбекистон маданий меъроси дунё тўпламларида” лойиҳаси  доирасида бугунги кунгача сақланиб қолган артефактлар ва қадимги қўлёзмалардан тадқиқотчилар ва кенг жамоатчиликни баҳраманд килиш мақсадида чоп этиб келинаётган тўпламлардан Қўқон тарихи ҳақидаги тўплам муносиб ўрин эгаллади.

Advertisement

Тақдимот маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ушбу тўпламни яратишда ва лойиҳа доирасида фидокорона меҳнат қилиб келётган ташаббускорларга чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, ушуб китоб Қўқон тарихини янада чуқур ўрганиш, уни келгуси авлодларга етказишда муҳим восита бўлишига ишонч билдирди.

Бугунги кунда лойиҳа доирасида ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш ғоялари остида «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» китоб-альбомлари туркумини нашр этиш, шунингдек шу номдаги ҳужжатли фильмларни яратиш. чет эл тўпламларида сақланадиган бебаҳо қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларининг нашр этиш ишлари олиб борилмоқда.

Тақдимотда лойиҳа иштирокчилари, тарихчи олимлар, адабиётшунослар ушбу тўплам Қўқон тарихини ўрганишда бир дебоча бўлганини таъкидляб ўтиб, бу борадаги ишлар давом эттирилишини таъкидлаб ўтдилар. Тўпламни яратилишида Қўқон музей-қўриқхонаси раҳбари ва илмий ҳодимларининг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
02.05.2024 - 19:27:16
Privacy-Data & cookie usage: