Буюк алломалар музейида Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Қўқон Давлат педагогика институти ҳамкорлигида академик Азиз Қаюмов таваллудининг 95 йиллигига ва профессор Лазиз Қаюмовнинг 90 йиллигига бағишланган “Ўзбек адабиётшунослигининг долзарб масалалари: Муаммо ва ечимлар” мавзусидаги республика онлайн илмий-назарий конференциясида Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳридан етишиб чиққан олимларнинг мамлакатимиз илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссаси хусусида сўзлаб берди.

Учрашувнинг бадиий қисмида Чархий ва Муқимий шеърларини таҳлили ўтказилиб, адабий мусиқий чиқишлар намойиш этилди.