Pay. Mar 28th, 2024

Қўқон шаҳрида мева қадоқлаш корхонаси ташкил этишни режалаштираётган Анил Кумар жаноблари Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов билан бўлиб ўтган суҳбатда шаҳримизда ушбу соҳанинг истиқболларини муҳокама қилди.

Маруфжон Усмонов ҳиндистонлик сармоядорнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдириб, янги корхона учун талаб этилаётган қулай ер майдонига коммуникацияларни етказиб беришда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Ташриф сўнггида Анил Кумар жаноблари Қўқон шаҳар ҳокимига қабул учун миннатдорчилик изҳор этиб, самарали ҳамкорлик тез орада Қўқон шаҳридан мева маҳсулотларининг хорижга экспорт қилинишида намоён бўлишига ишонч билдирди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов учрашувда кўтарилган масалалар юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.