Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳамроҳлигида Салом Самадов Фурқат боғида олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари, Қўқон мусиқали драма театри ва Буюк алломалар музейи билан танишди.
Мулоқот чоғида Қўқондаги маданият ва маърифат масканларидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида кенг фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.
Мутасадди раҳбарларга Фурқат боғида олиб борилаётган ишларни сифатли қилиб, ўз вақтида ниҳоясига етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.