Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Noy 4th, 2024

2022 йил 1 январ ҳолатига «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди Қўқон шаҳар бўлими “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида 1 млрд. 729,5 млн. сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган олти ой давомида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қўқон шахар бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 1 млрд. 729,6 млн. сўм маблағ йиғилди.



Ўтган олти ой давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 2 минг 601нафар оилага 1 млрд.718,4 млн. сўм маблағ сарф этилди.



Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган олти ой давомида “Темир дафтар”га киритилган 1318 нафар фуқароларни моддий қўллаб қувватлашга 774 млн. 784,3 минг сўм маблағ йўналтирилди.



Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 1283 нафарига 943 млн. 653,9 минг сўм маблағ йўналтирилди.



2022 йил 1 июл ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича 11 млн. 306,1 минг сўм пул маблағлари мавжуд.



Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон Қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи O’zbekiston 24 канали орқали 2022 йил 20 апрелдаги бриффинги давомида ўқиб эшиттирилди, шунингдек, республика бошқаруви расмий веб-сайти(https://obfm.uz/uz)га 23 апрел ва 26 майда жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштирилди. “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарори билан амалга ошириб келинмоқда.

Click to listen highlighted text!