Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалида 260 та талабага мўлжалланган ётоқхона биноси фойдаланишга топширилди.
✅ Ётоқхонанинг очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Усмонов Маъруф Аъзамовиш иштирок этди ва барча профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни янги ўқув йили билан, шунингдек, фойдаланишга топширилган ётоқхона билан самимий табриклади.
✅ Ётоқхонада талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши, мароқли дам олиши учун барча зарур шароитлар яратилган. Тўлиқ реконструксия қилинган бинонинг томи, эшик-ромлари, ё‘лаклар, канализатсия тизими янгиланган. Икки қаватдан иборат мазкур ётоқхона биносига музлатгичлар, кир ювиш машиналари, электр плиталар, дазмоллар, телевизорлар, интернет ва вайфай тизими ўрнатилган.
✍️ ЎзДСМИ Фарғона минтақавий филиали матбуот хизмати