Pay. Noy 30th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамовлар корхона раҳбарияти билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммоларни ўргандилар. Ҳусусан корхона раҳбарининг янги ишчиларга бўлган эҳтиёжи бўйича қилган мурожаати юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. Тез кунларда корхона ҳудудида меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

Мулоқот чоғида шунингдек, ишлаб чиқариш ҳамжмини ошириш, солиқ тушумларини таъминлаш, қишки озиқ-овқат заҳирасини яратиш, “Яшил макон” лойиҳаси ижросига доир кўплаб масалалар муҳокама этилди.