Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарорига асосан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш мақсадида Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-IV-сонли қарори асосида жорий йилнинг 15-июлидан 17- сентябрига қадар ўтказилган уч босқичдан иборат жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш жараёни натижалари бўйича Қўқон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири ўринбосари М.Расуловнинг ахбороти; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 e-qaror.gov.uz 03.10.2022
йил 20 сентябрдаги “Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўгрисидаги намунавий низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги КҚ-406-IV-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин. - Ишчи гуруҳ хулосаларига асосан, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар
Кенгашининг қарори билан тасдиқланган Низом талабларидан келиб чиқиб, энг кўп овоз олган ҳамда “Очиқ бюджет” ахорот порталида автоматик тарзда ғолиб сифатида танлаб олинган таклифлар “ғолиб” деб топилсин.
Ушбу таклифларни молиялаштириш бўйича, “Манзиллий рўйҳат” 1-
иловага мувофиқ;
Жиҳозлаш тадбирлари бўйича товар (хизматлар) реестри 2-иловага
муфовиқ тасдиқлансин ҳамда ижро учун қабул қилинсин.
Бунда,
- Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни амалга
ошириш бўйича тузилган шартномага ишлар ҳажмининг кўпайиши ёки
лойиҳанинг ўзгартирилиши билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмаслик; - Жамоатчилик фикри асосида ғолиб деб топилган ИД 1390600040
рақамли “Қўқон шаҳар Навбахор, А.Навоий, Саодат МФЙ ларига магистрал газ тармоғи тортиш” мазмунидаги таклиф 1-мавсумда амалга оширилган ишларнинг давоми ҳисобланганлиги ҳамда ушбу таклиф бўйича шаҳар ободонлаштириш бошқармасида лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаси мавжудлигини инобатга олиб, таклифда кўтарилган муаммони қисқа фурсатда бартараф этиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ушбу таклифга буюртмачи сифатида шаҳар ободонлаштириш бошқармаси белгиланиши; - Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни
молиялаштиришга йўналтириладиган шаҳар бюджети маблағлари шаҳар ҳокимлиги қошида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағида жамланган маблағларни бошқа мақсадларга сарфланиши тақиқланиши белгилаб қўйилсин.
- Тасдиқланган Манзиллий рўйхат асосида:
- Шаҳар ҳокимлиги Молия бўлими (М.Сангинов) танлаб олинган
e-qaror.gov.uz 03.10.2022 тадбирларни молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида, буюртмачи ташкилотларига тегишли маблағ манбааси бўйича (4017) “Фуқаролар ташабуси жамғармаси” махсус ҳисоб рақамлари очилишини; - Шаҳар ҳокимлиги ҳисобхонаси (Р.Қулдашев) жамғарма маблағлари
ҳисобидан тегишли буюртмачи ташкилотларга маблағлар йўналтирилишини;
-Буюртмачи ташкилотлар ажратилган маблағларни лойиҳа-смета
хужжатлари асосида белгиланган тартибда мақсадли ишлатилиши ва амалга оширилган ишлар бўйича Ҳалқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ишчи гуруҳга маълумот киритиб борилишини таъминласин.
- Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг 2022 йил 5 февралдаги
VI-43-16-11-166-К/22-сонли қарори билан тасдикланган “Туман (шаҳар)
бюджетлари маблагларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин. - Қўқон шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари-матбуот
котиби (У. Норбоев) ва шаҳар молия бўлими (М.Расулов) билан биргаликда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ва “ғолиб” деб топилган тадбирларнинг молиялаштириши ҳамда амалга оширилиши лозим ишлар бўйича маълумотларни “Очиқ бюджет” порталига жойлаштирилиши ва кенг жамоатчиликка мунтазам ёритиб борилишини таъминласин. - Қўқон шаҳар бюджетининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган
маблағларининг белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши ҳамда маблағларнинг ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига Ишчи комиссия аъзолари шахсан жавобгарлиги эслатиб ўтилсин. - Мазкур баён ижросини таъминлаш ва назорат қилиш комиссия
аъзолари зиммасига юклатилсин
Қарор матни ва иловаларини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олинг.