Қўқон шаҳар ҳокимининг ёшлар билан ўтказилган учрашувида ubekistanofficial.uz электрон нашри томонидан ўтказилган “Энг фаол ҳоким” сўровномасида ғолибликни қўлга киритган Маруфжон Усмоновнинг юксак натижаси ёшлар томонидан эътироф этилди.
“Ўзбекистонда 2023- йил қайси туман ва шаҳар раҳбари фаол ҳаракат қилиб, муаммоларни тезда ҳал қилиб, фаол ишлаган, аҳолининг талаб ва истакларини амалга оширишда етакчи бўлган?” деган савол бўйича икки босқичда ўтказилган сўровномада 45340 нафар фуқаролар Қўқон ҳокимига овоз берди.
Маруфжон Усмонов ёшларга эътибор учун миннатдорчилик изҳор этиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар, ёшларнинг салоҳиятларини намоён этиш учун яратилаётган шароитлар ҳусусида маълумот берди.
Самимий мулоқот кўринишида ўтказилган учрашувда Маруфжон Усмонов ёшларниннг таклифлари билан танишиб, кўплаб саволларига жавоб берди.
Энг қизиқарли ва мазмунли савол йўллаган иштирокчиларга Қўқон шаҳар ҳокимининг эсдалик совғалари туҳфа этилди.
Тадбир сўнггида ўз фаолиятида фидоийлик кўрсатиб келаётган ёшлар етакчилари ва турли мусобақа ва беллашувларда юқори натижаларга эришган ёшлар Қўқон шаҳар ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ва рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирландилар.