Fri. Apr 19th, 2024

Наврўз айёми арафасида эҳтиёжманд, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам қўлини чўзиш халқимизнинг қадимги анъаналаридан биридир. Ажойиб байрамларимиз, қадриятларимиз ва урф-одатларимиз шаҳримизда фаолият юритаётган чет эл фуқароларини ҳам эзгу ишларга илҳомлантириб келмоқда.

Куни кеча шаҳримиздаги “Индорама Коканд текстиль” қўшма корхонаси вакиллари Қўқон махсус енгил саноат касб-ҳунар коллежига ташриф буюриб тарбияланувчиларга спорт пойафзалларини ҳадя этдилар.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар маънавият маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган хайрия тадбирида 149 нафар қизларга байрам совғалари етказилди.