Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 33-давлат умумий ўрта таълим мактабидаги иситиш тизимлари қандай ишлаётганини ўрганди.
Давлат-хусусий шерикчилик асосида Қўқон шаҳридаги ижтимоий объектларга хизмат кўрсатаётган компания қозонхоналардаги ҳаво уфуриш ускуналарини альтернатив энергия манбаалари билан таъминлашни ҳам ўз зиммасига олган.
Маруфжон Усмонов мактаб мутасаддиларига ҳар қандай шароитда ҳам иситиш тизимларини мукаммал ишлашини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шаҳар ҳокими мактаб ўқувчилари ва педагогик жамоа билан ҳам мулоқот қилиб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.