Шайх Масрур бизнес МЧЖ томонидан давлат хусусий шерикчилиги асосида Қўқон шаҳридаги Мустақиллик хиёбони (сквер)да уч қаватли Марказий кутубхона қуриш лойиҳа-таклифи билдирилди.
Қурилиш майдони 400 квадрат метр, инвестиция миқдори 10 млрд. сўм.
Ўзбекистон Республикаси давлат хусусий шерикчилиги асосидаги қонунга асосан ушбу лойиҳага талабгорлар ўз таклифлари билан Қўқон шаҳар ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо бўлими (Турон кўчаси, 1-уй, 4-хона)га мурожаат этишлари мумкин.
Алоқа телефонлари:
73 542 44 18
99 636 10 07
Email: invest@qoqon.uz