Бир неча кун давомида Қўқон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари ушбу аёлга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида изланишлар олиб бордилар.
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Наманган вилояти, Чуст тумани, Маданият кишлоғида яшовчи фуқаро Қўқон шаҳар Аёларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг ижтимоий мослашув маслаҳат бўлимига жойлаштирилди.
Марказда аёлга иссиқ овқат берилиб, бирламчи психологик ёрдам кўрсатилди. Эндиликда мутасаддилар аёлни ижтимоий реабилитация қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва ишга жойлаштириш чораларини кўрадилар.
Ушбу давр давомида аёл реабилитация маркази ётоқхонасида яшайди. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ночор ҳолатга тушиб қолган аёл тақдирига бефарқ бўлмаган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва мутасадди идоралар масъулларига миннатдорчилик изҳор этади.