Қўқон шаҳрининг марказий кўчалари, савдо марказлари ва маҳаллаларида шаҳримизнинг етакчи ва фаол ёшлари фуқароларни 8 декабрь – Конституция куни билан муборакбод этиб, Қўқон шаҳар ҳокимлигининг байрамона туҳфаси – Бош қомусимиз китоблари ва Ўзбекистон Давлат байроқларини совға қилдилар.
Ўзбек ва рус тилларидаги Конституция китоблари, миллатидан қатъий назар, барча ҳамшаҳарларимизни бирдек ҳушнуд этиб, байрамона кайфият бахш этди.
Эътиборли жиҳати шундаки, кўплаб фуқаролар хонадонларида шу кунга қадар Конституция китоби бўлмаганлигини, Асосий Қонунимиз ўз ҳуқуқларини янада яхшироқ билиш, кундалик турмушларида ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ва мажбуриятларини бажариш учун қўл келишига ишонч билдирдилар.