Қўқон шаҳридаги «Наврўз» маҳалласида истиқомат қиладиган 74 ёшли Маҳмуджон ота Турғунов Қўқон шаҳар ҳокимининг қабулида ногиронлик аравачаси сотиб олиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан фуқарога ёрдам кўрсатилиб, маҳалла мутасаддилари иштирокида ногиронлик аравачаси унинг хонадонига бепул етказиб берилди.