Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 32-давлат умумий ўрта таълим мактабидаги қозонхона, иситиш тизмилари ва бинолардаги ҳароратни кўздан кечирди.
Мутасаддиларга доимий муътадил илиқ ҳароратни таъминлаш, аниқланган камчиликлар юзасидан ДХШ асосида хизмат кўрсатаётган компанияга мурожаат этиш бўйича кўрсатмалар берди.