2023-йилда аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари ўтказилади

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-05 | 08:11h
update
2024-05-05 | 08:11h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сонли қарорига мувофиқ, республикамизда 2023-йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.


Республикамизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига
30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.


БМТ 2015-йилнинг 10-июнида «2020-йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принсиплар ва тавсиялар» резолютсиясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга а’зо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунга келиб, МДҲ давлатларида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам бу жараёнга тайёргарлик ишлари бошланди.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқични қамраб олади.
Биринчиси – тайёргарлик босқичи. Бу уч йилга яқин вақт давом этади.


Бунда, аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида фаол иштирок этиши бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил этиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва э’лон қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.

Advertisement


Иккинчиси – асосий босқич 10 кундан 60 кунгача даврни ўз ичига олади. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, я’ни аҳоли тўғрисидаги ма’лумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва рўйхатга олиш материаллари топширилади.


Учинчи-босқичда аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи материалларни ма’лумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади, олинган материаллар автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланиб, бирламчи ма’лумотларни автоматлаштирилган дастурларга киритиш учун кодланади, назорат ва таҳрир қилинади, аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олиниб, олинган натижалар э’лон қилинади ва тарқатилади. Мазкур босқич 2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023-йил 1-25 ноябр кунларида, шунингдек, республикамизда аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш тадбири 2021-йилнинг 1-25-ноябр кунларида Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида амалга оширилиши белгилаб берилган.


Рўйхатга олишни ташкил этилишида асосан МДҲ давлатларидан Белоруссия, Россия тажрибаларидан фойдаланилди. Аҳолини рўйхатга олиш бир ой давом этса, бирламчи натижалар 2024 йилда э’лон қилинади.
Рўйхатга олиш жараёнида ҳар бир рўйхатга олувчига аҳоли пунктининг харитасидан келиб чиққан ҳолда 350-450 кишидан, бориши қийин бўлган ва олис ҳудудларда аҳолининг сони ўртача 250 нафардан тақсимот қилиб берилади. Рўйхатга олувчи 12 кун муддат ичида белгиланган аҳолини тасдиқланган шакллар асосида уйма-уй юрган ҳолда рўйхатга олиб чиқади. Олинган ма’лумотларнинг сир сақланиши кафолатланади.

Тўлдирилаётган шаклларда ҳар бир шахс тўғрисидаги ма’лумотлардан ташқари, турар жойнинг хусусиятлари, я’ни яшаш жойида мавжуд қулайликлар, шу жумладан санитария-гигиеник шароитлар, уй хўжалиги а’золари томонидан узоқ вақт мобайнида фойдаланиладиган воситалар билан та’минланганлиги тўғрисидаги ма’лумотлар ҳам олинади.


Аҳолини рўйхатга олишда биринчидан, аҳоли сони тўғрисидаги аниқ ма’лумотга эга бўламиз, иккинчидан, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар, демографик ҳолат, аҳолининг жинси, ёши, миллати бўйича ма’лумотларни оламиз. Ушбу кўрсаткичлар иқтисодий ривожланиш дастурлари белгиланишида ёрдам беради.


Ҳозирги пайтда дунёнинг деярли барча давлатларида аҳолини рўйхатга олиш ишлар олиб борилмоқда. Ушбу жараённи муваффақиятли ва тўлақонли бажариш билан биргаликда республикамизнинг ҳар бир аҳоли пунктлари бўйича ягона ахборот базаси яратилади.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
05.05.2024 - 08:12:01
Privacy-Data & cookie usage: