Pay. Fev 22nd, 2024

Фейсбук ижтимоий тармоғида блогер Шерзод Рахмонов томонидан Қўқон шаҳридаги 16-давлат умумий ўрта таълим мактаби юзасидан қилинган мурожаат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матубот хизматининг расмий жавоби.

16-давлат умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда 1575 нафар ўқувчилар икки навбатда таҳсил олмоқдалар. Таълим самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитларни яхшилаш мақсадида мактабда 420 ўринли янги бино қурилиши режалаштирилган.

Айни пайтда янги мактаб биносининг лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда ва қурилиш ишларини молиялаштириш чоралари кўрилмоқда.

Қўрилиш ишлари жорий йилда бошланиши белгиланган.