💯 миллион сўмлик кўчатлар экилади

Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти

schedule
2024-05-02 | 17:41h
update
2024-05-02 | 17:41h
person
qoqon.uz
domain
qoqon.uz

14-давлат умумий ўрта таълим мактабида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

♻️ Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 14-мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

 

Хусусан, мактаб ҳудудида пальма, магнолия, акация каби манзарали дарахт ва экинлар, анор, бехи, гилос каби мевали дарахтлар, глобус, хризантема, шамшод каби манзарали гуллар экилмоқда.

Advertisement

 

👨‍🏫 Ўқувчиларнинг билим олишга бўлган иштиёқини ошириш, таълим муассасасига эстетик гўзаллик бахшида этиш мақсадида кўкаламзорлаштириш ишларига 100 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

 

Шаҳар ҳокими янги барпо этилган спорт майдончаси, мактаб ҳудудидаги йўлакларни ҳам кўздан кечириб, жихозлаш ишларини жадаллик билан ниҳоясига етказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Advertisement

Imprint
Responsible for the content:
qoqon.uz
Privacy & Terms of Use:
qoqon.uz
Mobile website via:
WordPress AMP Plugin
Last AMPHTML update:
02.05.2024 - 17:41:25
Privacy-Data & cookie usage: