Pay. Mar 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан сафланиш тадбирида белгилаб берилган вазифаларга асосан ишчи гуруҳлар томонидан шаҳримизнинг 4 та сектори ҳудудида 40 та нотинч оилалар, 139 нафар муқаддам судланган, 35 нафар маъмурий назорат остида турувчи шахслар, 55 нафар уюшмаган ёшлар, 70 нафар жиноят содир қилишга мойил шахслар, 153 нафар Пробация ҳисобида турувчи шахслар, 46 нафар гиёхвандлар, 75 нафар спиртли ичимликка ружу қўйганлар, 43 нафар руҳий касаллар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

8 та кам таъминланган оилалар, 129 нафар узоқ муддатдан қайтган шахсларнинг ва 49 нафар ногиронларнинг хонадонлари ўрганилди. Тадбир доирасида 15 та эхтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Қўқон шаҳар ИИО ФМБ томонидан шаҳримиз кўчаларида, маҳаллаларда кучайтирилган тартибда жамоат тартибини сақлаш, аниқланган жиноят ва ҳуқуқбузурликлар бўйича қонуний чоралар қўллаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди.