“Темурбек издошлари” спорт мусобақаси ўтказилди

1- Болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида Қўқон шаҳар ҳокимлиги Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Қўқон шаҳар Мактабгача таълим бўлими ҳамда Миллий гвардия ҳамкорлигида “Темурбек издошлари” спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилятларини намоён этиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақада 18- болалар боғчасида Мудофаа бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Жалолиддин Мангуберди издошлари” ҳарбий-ватанпарварлик гуруҳи ва Миллий гвардия бўлинмаси билан ҳамкорликда 29-болалар боғчасида ташкил этилган “Темурбек издошлари” ҳарбий ватанпарварлик гуруҳи жамоалари ўзаро беллашдилар.

Юқори савияда ўтказилган тадбирда дуранг натижа қайд этилиб, барча иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қўшаётган улкан ҳиссаси учун Миллий гвардия ва мактабгача таълим муассасалари вакиллари Қўқон шаҳар Мактабгача таълим бўлимининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.