Pay. Mar 28th, 2024
11. Дирекция хўжалик юритувчи субъект жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига хабардор қилиш тартибида:
а) хўжалик юритувчи субъект ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб бир кун мобайнида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) баённомасининг нусхасини;
ЭИЗ иштирокчисининг гувоҳномаси нусхасини;
б) ЭИЗ ҳудудида ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга қабул қилинган санадан бошлаб бир кун мобайнида қабул қилиш комиссияси далолатномаси нусхасини юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 09/18/29/0587-сон)
12. Давлат солиқ хизмати органлари ЭИЗ иштирокчиларининг алоҳида ҳисобини юритади ва ташкилотлар томонидан даврий ҳисоботлар топширилганда улар томонидан олинган солиқ имтиёзларини ҳисобга олади ҳамда ҳар чоракда Маъмурий кенгашнинг ишчи органига йиғма маълумотларни тақдим этади.
13. ЭИЗ ҳудудларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
ЭИЗ иштирокчиси томонидан Инвестиция қўйиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилмаган молия-хўжалик фаолияти амалга оширилган тақдирда, Инвестициялаш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ишлаб чиқариш фаолияти учун алоҳида бухгалтерия ҳисоботи татбиқ этилади.
14. Солиқ мажбуриятларига эга бўлган солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ЭИЗ иштирокчилари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим қилинади.