Shan. Apr 20th, 2024

Бугунги қабулда 20 нафар фуқароларнинг қурилиш, коммунал муаммолар, кадастр хужжатларини расмийлаштириш ва молиявий ёрдам кўрсатиш борасидаги мурожаатлари кўриб чиқилди ва ижобий хал этилди.

Хусусан, Рахмонова Ферузахоннинг уй-жой билан таъминлаш борасидаги мурожаати кўриб чиқилиб, шаҳар Уй-жой комиссиясига ўрганиш учун йўналтирилди.

Нуриддинова Муқаддасхонга, оғир оилавий шароитини инобатга олган холда, молиявий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Фуқаро Носиров Илҳомжоннинг мурожаати юзасидан шаҳар кадастр бўлими мутасаддилари тушунтириш бердилар.

Барча фуқароларнинг мурожаатлари шаҳар ҳокими томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва бошқа масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.