Jum. Mar 29th, 2024

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган Қўқон шаҳрининг Парпашабоф маҳалласида электр энергияси ва табиий газ таъминотидаги узилишлар юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг
РАСМИЙ БАЁНОТИ

Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонасининг берган маълумотларига кўра Қўқон шаҳрининг Парпашабоф маҳалласида, 9 декабрь куни соат 00:10 да Ҳужанд подстанциясида содир бўлган ва шу куни 10:15 да бартараф этилган носозлик билан боғлик электр таъминотидаги вақтинчалик узилишдан бошқа, электр энергияси таъминотида муаммолар бўлмаган.

Парпашабоф маҳалласининг кўп қаватли хонадонлари табиий газ билан таъминланган. Табиий газ етиб бормаган хусусий хонадонларга суюлтирилган газ ва кўмир етказиб берилмоқда.

Шу йилнинг 20 ноябридан 10 декабрга қадар Парпашабоф маҳалласидаги фуқароларга 15 000 кг кўмир ва шу йилнинг 18 ноябрь куни 403 дона суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилган. Ушбу маҳалладаги хонадонларга табиий ва суюлтирилган газнинг етказиб берилиши назоратга олинди.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 10.12.2019