Jum. Mar 29th, 2024

Куни кеча Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими муассасалари касаба уюшмаси Қўқон бўлими мутасаддилари шаҳримизнинг Нурафшон, Давронбек, Янги чорсу, Қаймоқли гузар, Янгиобод, Наврўз ва Парпашабоф маҳаллаларида истиқомат қиладиган ижтимоий муҳофазага муҳтож аёлларга ногиронлик аравачаларини топширдилар.

Ижтимоий ёрдам кўрсатилган фуқаролар оғирини енгил, узоғини яқин қилишга имкон берган совғалар учун миннатдорчиликларини изҳор этиб, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларни доимий қўллаб-қувватлашга қаратилган Муҳтарам Юртбошимизнинг халқпарвар сиёсатидан рози эканликларини билдирдилар.