Fri. Mar 29th, 2024

Қўқон шаҳар Тиббиёт касб-ҳунар коллежининг спорт залида соғлиқни сақлаш муассасалари хотин-қизлари ўртасида волейбол бўйича мусобақалар ўтказилди.

“5 ташаббус-келажагимиз пойдевори” шиори остида хотин-қизларни спортга кенг жалб қилиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган спорт тадбири Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ташкил этилди.

Муросасиз беллашувларга бой бўлган мусобақада 1-ўрин Юқумли касалликлар шифохонаси жамоасига, 2-ўрин шаҳар Туғруқхонасига ва 3-ўрин Қўқон шаҳар Шошилинч тиббий ёрдам жамоасига насиб этди. Ғолибларга Қўқон шаҳар ҳокимлигининг кубоги ва эсдалик совғалари топширилди.